АВЛОДЛАР КАМОЛИ - ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ УЙҒУНЛИГИДА!

Сaҳодат Муртозаева, Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати, Республика "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, профессор Биз қайси даврда, қанақанги замонда яшаяпмиз. Бугун адолат, тенг ҳуқуқлилик, одоб-аҳлоқ ҳақида бонг урилса-ю нега баъзи ёшларимиз инсоний фазилатлардан йироқ ҳолда, бир инсонни иккинчи бир инсон томонидан таҳқирланиши, тан жароҳати етказишгача борсаю, жим қараб турсак.

Бугунги кунда одоб-аҳлоқ, этика, эстетика, нима тўғрию нима нотўғри, ўзаро аҳил-иноқчилик, бир-бирини қўллаб қувватлаш, йиқилганни суяш каби фазилатлар аслида ўзбек миллатига хос бўлган эзгу фазилатлар эмасми? Ижтимоий тармоқларда баъзан ёшлар ўртасида содир бўлаётган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини кўриб ҳайрон қоласан киши. Бу мен ўйлайманки ҳар бир инсонни, ҳар бир зиёлини огоҳликка чорлаши керак.

-Ҳар ҳафта мактабларни рейтинглари белгилаб борилиши; -Ҳар ойда бир маротаба ҳеч бўлмаса ўқувчиларни мутолаа қилган китоблари таҳлил қилиниши; -Ушбу ўқиган китоблари бўйича Эсселар олиниши керак.

Тарбияси оғир ўқувчилар билан, ўзлаштиришдан орқада қолаётган ўқувчилар билан алоҳида ишлаш механизмларини ташкил этиш керак.

Ҳазрати Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, “Агар огоҳсен, сен шохсен” ҳа бугун огоҳ бўлиш керак. Агар лозим бўлса, тарбиясида, хулқида нуқсони бор ўқувчилар билан, уларнинг ота-онаси билан ишлаш механизмини яратиш керак. Шу ўринда Абдулла Авлонийнинг “Туркий гулистон ёҳуд аҳлоқ” асаридаги қуйидаги сатрларни келтиришни жоиз деб билдим. Абдулла Авлоний, тарбия ҳақида...

Тарбия кимнинг вазифасидур, десак, биринчи уй тарбиячиси, бу она вазифасидур. Иккинчидан, бу мактаб ва мадраса тарбиясидур. Бу ота, муаллим, мударрис ва ҳукумат вазифасидур, деб жавоб берсак, бу киши дерки: “Қайси оналарни айтурсиз? Билимсиз, боши паҳмоқ, қўли тўқмоқ оналарни айтурсизми? Ўзларида йўқ тарбияни қандай олиб берурлар?”, дер. Отасига нима дерсиз, десак: “Қайси ота? Тўйчи, улоқчи, базмчи, дўмбирачи, карнайчи, сурнайчи, илм қадрини билмаган, илм учун бир пулни кўзлари қиймаган, замондан хабарсиз оталарни айтурсизми? Аввал ўзларини ўқитмак, тарбия қилмак лозимдур”,, дер. Мана бу сўзни эшитгач, умид қўллари қўлтиққа урилур. Хайр, бўлмаса, муаллим-чи, десак: “Қайси муаллим? Мақсади пул, маслаги шуҳрат, юқори мактабларда ўқумаган, “усули таълим” кўрмаган муаллимларни айтурсизми? Аввал ўзлари “дорилмуаллимин”ларда ўқимаклари, сўнгра дарс бермаклари лозимдур”,, дер.

“Ал-ҳосил, тарбия бизлар учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидур” - дейилади. Бу сўзлар ХХ асрнинг бошларида илгари сурилган фикр бўлсада, бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Вилоят, туман, шаҳар миқёсида намунали мактаблар, ушбу мактаблардан республикага таниқли давлат хизматчилари, олимлар, профессорлар етишиб чиққан. Ушбу мактабларимиз ҳар соҳада бугунги кунда ҳам ўрнак ва пешқадам бўлиб келмоқда. Уларни тажрибасини оммалаштиришимиз керак.

“Тарбия” дарсларида, “Келажак соатларида” вилоятимизнинг кайвонилари, таниқли давлат хизматчилари, олимлар, профессорлар, маданият ва санъат вакилларини, тажрибали устозлар, ёзувчиларни таклиф этиб, ўқувчилар билан давра суҳбатлари, жонли, қизиқарли мулоқотларни ташкил этиш керак деб ўйлайман. Ҳар қалай бугунги зиёли, бугунги Ватанпарвар шахс кўпчилик қатори томошабин ролида эмас, ташаббускор, маънавият, маърифат тарбиғотчисига, жамиятни эзгуликка йўғрилган ҳаракатлантирувчи кучга айланиши керак деб ўйлайман.

✅Bizni kuzatishda davom eting! Telegram|Instagram|Facebook|veb-sayt|YouTub